Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон 09/07/2025 Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 3,5 бўлган зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 3,5 бўлган зилзила содир бўлди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 июль куни соат 15:32:15 да Тошкент вақти билан Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 3,5 бўлган зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ ҳузуридаги Сейсмопрогноз мониторинги маркази хабар берди.

Ер қимирлаши эпицентри Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида жойлашган.

Зилзиланинг эпицентридаги кучи 4 баллни ташкил этди. Сейсмологларнинг маълумотига кўра, зилзила ўчағи 10 километр чуқурликда жойлашган. Эпицентрнинг географик координаталари — 38,51° шимолий кенглик ва 65,81° шарқий узунлик.

Зилзила кучи республика ҳудудларида қуйидагича сезилди:

Нишон тумани — 2–3 балл (эпицентрдан 22 км);

Ғузор тумани — 2 балл (29 км);

Қарши шаҳри — 2 балл (37 км).

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа 422 километрни ташкил қилиб, жануби–ғарбий йўналишда жойлашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайроналар қайд этилмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг