Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Иқтисод 15/06/2016 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Воронежга қатновларни бошлади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Воронежга қатновларни бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 14-июнидан Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналиши бўйича қатновларни бошлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 14-июндан Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишидаги мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади. Ушбу йўналишдаги илк парвоз замонавий “Airbus” - А320 лайнерида бажарилди.

Мазкур мунтазам қатнов Воронеж ҳудуди аҳолисига Жанубий-Шарқий Осиё, келажакда эса, Грузия ва Озарбайжонга йўл очиш имкониятининг яратилиши билан муҳимдир. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги ушбу ҳаво алоқаси МАК Тижорат департаменти ходимларининг кенг миқёсда амалга оширган ишлари самарасидир.

Мутахассислар томонидан ушбу ҳудуднинг ички ва ташқи бозори, икки давлат орасидаги маҳсулот айирбошлаш кўлами ўрганилиб, Европа ва Жанубий-Шарқий мамлакатларга трансфер парвозлар учун қулай туташ қатновлар ва мақбул тарифлар ишлаб чиқилди. Воронежда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ваколатхонаси фаолият юритмоқда.

- Август ойларига келиб, қатновлар сони кўпайиши мумкин, - деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг “Воронеж”даги вакили Бахтиёр Нарбабаев мазкур қатнов тақдимотида, - йўловчи қатновларидан ташқари, яқин кунлар ичида, юк ташувларини йўлга қўйиш ҳам мўлжалланмоқда. Тошкент ва Воронеж ўртасида ўрнатилган мазкур янги «ҳаво кўприги», нафақат, дўстлик, маданият ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлайди, балки икки мамлакат сайёҳлик салоҳиятининг оммалашишида муҳим ўрин тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг