“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Остона шаҳрига рейслар сонини оширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 29 апрелидан 28 октябрига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳрига рейслар сонини оширмоқда.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, Тошкент-Остона-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони оширилмоқда.
Эндиликда рейслар ҳафтанинг 6 та кунида муҳташам А320 самолётларида амалга оширилади.