Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 25/11/2016 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК иккинчи “Boeing 787 Dreamliner” авиалайнеридан фойдаланишни бошлади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК иккинчи “Boeing 787 Dreamliner” авиалайнеридан фойдаланишни бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси иккинчи “Boeing 787 Dreamliner” авиалайнеридан фойдаланишни бошлади.

Авиакомпания Матбуот хизматининг хабарига кўра, иккинчи “Boeing 787 Dreamliner” авиалайнери 2016-йилнинг 23-ноябрь куни Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича биринчи авиақатновни амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5-ноябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиапарки иккинчи “Boeing 787 Dreamliner” авиалайнери билан тўлди. Биринчи “Boeing 787 Dreamliner” авиалайнери эса 2016-йилнинг август ойида келганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг