Ахборотда келтирилишича, ўтган йил авиакомпания амалга оширган умумий рейслари сони 21 мингдан ортиқни ташкил этган.
Энг талабгир рейс Тошкент—Москва йўналиши бўлиб қолмоқда, ўтган йилда парвозлар сони ҳафтасига 27тага етган, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Наманган ва Фарғона шаҳарларидан Москвага амалга оширилган парвозлар билан қўшиб ҳисоблаганда эса жами 49тани ташкил қилган.
Бугунги кунда энг машҳур йўналишлардан бири бўлиб қолаётган Тошкент—Истанбул йўналишида ҳафтасига 10та ва Самарқанд—Истанбул йўналишида эса ҳафтасига 2та рейс амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2018 йилда Тошкент—Сеул, Тошкент—Душанбе, Тошкент—Бишкек, Тошкент—Минск, Тошкент—Ростов-Дон, Тошкент—Астана ва Тошкент—Новосибирск йўналишларида ҳам парвозлар сони ошган.