Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 09/12/2016 Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Джалаганиа бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, икки мамлакатда ҳам турли даража ва турли шаклларда мунтазам мулоқот олиб бориш муҳим аҳамият касб этади, жумладан Ўзбекистон ва Грузия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор.

Музокаралар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳамда уни кенгайтириш бўйича таклифлар батафсил кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувларда Грузия Элчиси Константин Жгенти иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг