Ўзбекистон-Грузия: аграр таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бошқармаси бошлиғи Т. Атакулов Грузияда бўлиб турибди.
Ташриф давомида у Грузия техника университети раҳбарияти билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Музокаралар натижасида Тошкент давлат аграр университети ва Грузия техника университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шартномага кўра, ҚС халқаро рейтингининг Топ-1000 талигига кирувчи Грузия техника университети билан узумчилик соҳаси бўйича магистратура даражасида қўшма таълим дастури ташкил этилади.
Ушбу ташаббус халқаро тажриба асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион изланишларни ривожлантириш ҳамда икки олийгоҳ ўртасидаги академик ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.