Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томон кун тартиби масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркел бир-бирларига табрик мактубларини йўллаганлари икки томон ҳам серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга катта эътибор қаратиши ҳамда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш орқали муҳим глобал ва минтақавий масалалар юзасидан мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлайди.
ТИВдаги фикр алмашинуви чоғида 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кенг кўламли ҳамкорлик қилиш учун янги истиқболли йўналишлар, хусусан замонавий немис технологияларини жалб қилиш орқали қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини яратиш ва инвестицион соҳадаги алоқаларни ривожлантириш имконини яратади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германиянинг илмий муассасалари ва ўқув юртлари, маданият ва санъат фаоллари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашни томонлар қўллаб қувватлайди.
Шунингдек, ташқи сиёсат идоралари вакиллари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Маслаҳатлашувларда Германия Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссинг иштирок этди.