Мазкур ташриф Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлиги вазирлиги, ҳамда Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг офицерлари Улсан шаҳрида жойлашган Миллий институтнинг табиий офатларни бартараф этиш бошқармаси, Сондо ва Инчхон шаҳарларидаги «Smart City» обсерваториясида, Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ҳамда Сеул шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар миллий маркази ва хавфсизлиги каби нуфузли ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, ФВВ вакиллари Корея Республикасида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларни олдини олиш борасида амлага оширилган тадбирларни юқори баҳолашди.
Ташриф якунида Ички ишлар вазирлиги халқаро хамкорлик департаменти бошлиғи ва Корея Республикаси хавфсизлиги билан учрашув ўтказилди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб олинди.