Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 18/04/2012 Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хосе Мария Мендез мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Беллашувлар 4-7 май саналари оралиғида пойтахт Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ хабар беради.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 25 май куни БАА мамлакатида старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг биринчи босқичини 20 апрель куни якунлайди. 13 апрель куни Эронга жўнаб кетган Мендез шогирдлари мамлакат бош жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб улгуришди. Дастлабки беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, такрорий ўйинда 10 карра Осиё чемпиони Эрон 4:1 ҳисобида устун келди.

20 апрель куни Тошкентга қайтиб келадиган Ўзбекистон футзал терма жамоаси, машғулотларни пойтахтда давом эттиради. Режага кўра иккинчи ва ҳал қилувчи ҳориж йиғини 11-22 май кунлари Испанияда бўлиб ўтади. Терма жамоа Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган Дубай шаҳрига айнан Испания орқали етиб бориши кўзда тутилган.

Испания сафари олдидан Тошкентда Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси (ОФФА)га таклиф билан чиққанди. 17 апрель куни ОФФА бу таклифга ижобий жавоб қайтарди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг