Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 15/02/2018 Ўзбeкистон фуқароси мeдалга тавсия этилди
Ўзбeкистон фуқароси мeдалга тавсия этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018 йил 31 январь куни юз берган ёнғин чоғида 1976 йил 7 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун ўт ичига кирди ва натижада ўзи жароҳатланди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Москва вилояти Пушкино шаҳрида жойлашган профессор В.Н.Розанов номидаги туман шифохонасида (Марказий туман шифохонаси) тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У реанимация бўлинмасидан травматология бўлинмасига ўтказилган бўлиб, шифохонада Элчихонанинг консуллик бошқармаси ходими у билан учрашди.

Пушкино шаҳри маъмурияти хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Н.Қирғизов қахрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг