Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятида Франсиянинг “Freyssine” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Freyssine” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти таркибида эҳтиёжлар учун Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида янги семент заводини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда мазкур иншоот қурилиши белгиланган ҳудуднинг геологик ҳолати бўйича текширувларни ўтказиш, заводга хориждан янги техника ва технологияларни олиб келиш, корхонанинг келажакдаги салоҳияти ҳақида фикр юритилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган завод йилига 1 млн. тонна юқори сифатли семент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувваттига эга бўлади.
Тадбирда шунингдек, пойтахтимизда қурилиши режалаштирилаётган бир қатор йўл ўтказгич ва кўприклар, янги метро линияларининг лойиҳалари франсиялик мутахассислар томонидан тақдим этилди. Янгича дизайн, ўзгача услуб, жаҳон стандартларига мос келадиган бундай иншоотларни бунёд этиш бўйича мулоҳазалар ҳам билдирилди.
Манбаа: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий сайти.