Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2019 Ўзбекистон-Финландия саккизинчи раунд: Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик
O'zbekiston-Finlandiya sakkizinchi raund: Yevropa Ittifoqi bilan hamkorlik

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 16-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Финландия сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Финландия томонига ТИВнинг Россия, шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти Бош директори Маймо Ҳенрикссон раҳбарлик қилдилар.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартиби, шунингдек, “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” шаклидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга ва икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр.

Шу нуқтайи назардан, сўнгги йиғилиши 2002-йилда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фаолиятини қайта тиклаш таклифи кўриб чиқилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Финландиянинг Элчиси Мария Элина Лиивала иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг