Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 02/06/2017 Ўзбекистон ФИФА рейтингида пастлади
Ўзбекистон ФИФА рейтингида пастлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.

1 (30). Эрон – 829 очко;

2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;

3 (45). Япония – 689 очко;

4 (48). Австралия – 681 очко;

5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;

6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;

7 (75). БАА– 450 очко.

8 (77). Сурия – 436 очко;

9 (82). Хитой – 425;

10 (88). Қатар –374 очко.

ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган. ЎФФ Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг