Валюта курслари 21/04/2025
$1 – 12938.20
UZS – -0.2%
€1 – 14710.73
UZS – -0.23%
₽1 – 159.51
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон 17/03/2025 Ўзбекистон элчиси АСЕАН ҳузурида аккредитациядан ўтди

Ўзбекистон элчиси АСЕАН ҳузурида аккредитациядан ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг АСЕАН ташкилотидаги доимий вакили Ойбек Эшонов мазкур тузилма Бош котиби Као Ким Хоурнга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

Мулоқот аввалида Бош котиб Као Ким Хоурн Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан 2025 йил февраль ойида Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувни мамнунлик билан эсга олди ҳамда бўлиб ўтган музокараларни самарали ва жуда конструктив деб баҳолашини билдирди.

Мазкур учрашув натижалари, АСЕАН ва Ўзбекистон ўртасида самарали сиёсий мулоқот ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши қайд этилди.

"Кейинги йилларда жаҳон ҳамжамиятида, хусусан, Жануби-Шарқий Осиё давлатларида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда. АСЕАН давлатлари республикани Марказий Осиёдаги муҳим ва ишончли ҳамкор деб билади", деди Бош котиб Као Ким Хоурн.

Шунингдек, учрашувда Ташкилот Котибияти Ўзбекистоннинг АСЕАН билан ҳамкорликнинг илғор моделини яратиш истаги ва кенг кўламли соҳаларда шерикликни мустаҳкамлашдаги қатъияти тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Ойбек Эшонов бундан аввал Индонезия Президенти Субианто Прабовога ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг