Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 21/10/2016 Ўзбекистон экспорт ҳажмини оширмоқда
Ўзбекистон экспорт ҳажмини оширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йил бошидан буён яна 835 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 246 турдаги янги маҳсулот экспорти йўлга қўйилди.

Маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 52 та янги бозорга кўпайди. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д`Ивуар, Сомали, Нигерияга енгил автомобиллар, Япония, ХХР, АҚШ, Исроилга виноматериаллар ва вино-ароқ маҳсулотлари, Польша, ХХР, Туркия, Жанубий Корея, Латвия, Афғонистонга кимё маҳсулотлари, Швеция, Руминия, Болгария, Туркияга минерал ўғитлар, Беларусь, Озарбайжон, Польша ва Жанубий Кореяга спорт пойабзаллари, чарм буюмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди.

Бунинг самарасида шу йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, товар ва хизматлар экспорт ҳажми 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 фоиз ўсди. Полиэтилен, трикотаж полотно, ип газлама, фармацевтика препаратлари ва тиббиёт буюмлари, молибден, вольфрам маҳсулотлари, аммофос, кальцийлаштирилган сода, юк автомобиллари ва юқори қўшимча қийматга эга бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ошди.

Мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилгани, жумладан, “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилгани натижасида жорий йил тўққиз ойида 543 минг тоннадан зиёд ёки 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 40,4 фоиз кўп ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг