Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Ўзбекистон 17/01/2025 Ўзбекистон EF English Proficiency Index рейтингида 116 та давлат орасида 98-ўринни эгаллади

Ўзбекистон EF English Proficiency Index рейтингида 116 та давлат орасида 98-ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистон EF English Proficiency Index рейтингида 116 та давлат орасида 98-ўринни эгаллади.

2024 йилда мамлакат 439 балл тўплади, бу ўтган йилга нисбатан уч баллга камроқдир. Шу тариқа, Ўзбекистон «жуда паст» инглиз тилини билиш даражасига эга давлатлар қаторига кирди.

2023 йилда Ўзбекистон 113 та давлат ва ҳудуд орасида 93-ўринни эгаллаган эди.

Инглиз тилини билиш даражаси бўйича етакчилар орасида Нидерландия («жуда юқори даража»), ундан кейин Норвегия, Сингапур, Швеция ва Хорватия бор. Яман рейтингда энг охирги ўринни эгаллади.

Собиқ СССР мамлакатлари орасида «жуда юқори» даражага эга биронта ҳам давлат йўқ. Эстония (20-ўрин) ва Литва (23-ўрин) «юқори даража»ни намойиш этди. Грузия (34-ўрин), Беларусь (35-ўрин), Арманистон (38-ўрин), Молдова (39-ўрин), Украина (40-ўрин) ва Россия (44-ўрин) «ўртача даража»га эга.

Озарбайжон (86-ўрин) ва Қирғизистон (88-ўрин) «паст даража»га киритилган. Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон (103-ўрин) ва Тожикистон (109-ўрин) ҳам «жуда паст даража» гуруҳига киритилган.

Қизиқарлиси, Афғонистон (95-ўрин) инглиз тилини билиш даражаси бўйича Ўзбекистондан юқори ўринни эгаллади.

Ўзбекистон EF EPI рейтингида 2018 йилдан бери иштирок этмоқда. Ўшанда мамлакат 88 та давлат орасида 86-ўринни эгаллаган эди. 2019 йилда 100 та давлат орасида 95-ўринга тушган, 2020 йилда эса 99 та давлат орасида 88-ўринга кўтарилган. Бу ўринни 2021 йилда ҳам 112 та давлат орасида сақлаб қолган. 2022 йилда Ўзбекистон 111 та давлат орасида 89-ўринга, 2023 йилда эса 113 та давлат орасида 93-ўринга тушган.

Ҳудудлар бўйича рейтингга кўра, энг юқори даража Тошкент вилоятида қайд этилган. Шаҳарлар орасида эса Андижон етакчилик қилмоқда, Тошкент иккинчи ўринни эгаллаган.

Энг юқори даражани 31-40 ёшлилар намойиш этган.

Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида инглиз тилини билиш даражасида сезиларли фарқ аниқланмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг