Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 503 972 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ҳар ой ўртача 61,7 минг кишига, ҳар куни эса 2 минг кишига ошмоқда.
Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда 693,9 минг нафар янги туғилган бола қайд этилган. Бироқ, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 23 минг нафарга камайган.