Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 26/01/2016 Ўзбeкистон делегацияси Хитойга ташриф буюради
Ўзбeкистон делегациясининг Хитойга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 27-29 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлади.

Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, жумладан бўлажак икки ва кўп томонлама ҳамда ШҲТнинг Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқиш режалаштирилган.

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан ўтказиладиган музокаралар доирасида 2016-йил июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотда раислиги доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг