Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2019 Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган сессияда иштирок этади
Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган сессияда иштирок этади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 14-22-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) Наркотик моддалари бўйича комиссиясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-йиллик сессиясида иштирок этади.

Мамлакатимизнинг Австриядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош котиби ўринбосари, НЖБ ижрочи директори Юрий Федотов, ШҲТ Бош котиби Владимир Норов, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва БМТ НЖБ бўлинмалари бошлиқлари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

18-март куни сессия доирасида наркотик моддалар тарқалишига қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ва ушбу соҳадаги минтақавий ҳамкорликка бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтади.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг