Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2025 Ўзбекистон делегацияси Москвада меҳнат миграцияси масалалари бўйича музокаралар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Москвада меҳнат миграцияси масалалари бўйича музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрига ташриф буюриб, Соғликни сақлаш, Ички ва Ташқи ишлар, Иқтисодий ривожланиш, Фан ва таълим вазирликлари, Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) ва Москва шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

Кун тартибида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, Россияда Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида мазкур йўналишларда бўйича қатор келишувларга эришилди. Хусусан, хориж томон Россияда ишлаш ниятида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкилий ишга қабул қилиш ва касбий тайёргарлик тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади, рухсатномалар олиш тартибини Ўзбекистон ҳудудига ўтказиш масаласини ишлаб чиқишни тезлаштиришга келишилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 апрелига қадар Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш жараёнига кўмаклашишни давом эттириш, уларнинг Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини ташкил этиш орқали қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканлиги маълум қилди. Шу нуқтаи назардан, “Роструд” хорижлик ишчиларни ташкилий ёллаш бўйича “ягона оператор” тизимини яратиш, шунингдек, имтиёзли шарт-шароитларни, жумладан, иш берувчи ҳисобидан патент учун тўловни ишлаб чиқиш масаласи устида ишламоқда.

Бундан ташқари, Россия Федерациясидаги меҳнат муҳожирлари ҳақидаги ёлғон ва нохолис маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида тарқалишининг олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириш йўлида амалий ҳаракатлар олиб борилаётганлиги қайд этилди.

4 февраль куни мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонасида Россиянинг бир қатор йирик иш берувчи компаниялари иштирокида Форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 3 мингдан ортиқ фуқаросини ташкилий равишда ишга олиш бўйича тўртта ҳужжат имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг