Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2018 Ўзбeкистон делегацияси МККнинг навбатдаги мажлисида иштирок этди
Ўзбeкистон делегацияси МККнинг навбатдаги мажлисида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 30 январь – 2 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзТ ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув доирасида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисига, ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳи, Бош прокурорлар мажлисларига тайёргалик кўриш жараёни муҳокама қилинди, шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018 йил учун Ҳамкорлик дастури, 2018 йил учун асосий тадбирлар дастури лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Тадбир сўнгида якуний Баённома имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг