Ўзбекистон делегацияси МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 23 июнь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 74-йиғилиши ишида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Йиғилишда МДҲ аъзо давлатларининг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигига оид амалий масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.