Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 23/04/2016 Ўзбекистон делегацияси Канадада учрашувлар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Канадада учрашувлар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-21-апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Монреал ва Оттава шаҳарларида учрашув ва музокаралар ўтказди.

2016-йилнинг 18-21-апрель кунлари Ўзбекистон ва Канада ташқи ишлар варизликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раундида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Монреал ва Оттава шаҳарларида Канада Парламенти депутати Дипак Обра, қуйи палата маъмурияти раҳбари ўринбосари, халқаро ва парламентлараро алоқалар идораси Бош директори К.Лабреки-Риэл, кўзга кўринган сиёсатчи ва парламентнинг собиқ депутати Жо Даниел, Канада парламентининг Ташқи сиёсат ва халқаро ривожланиш бўйича доимий қўмитаси раиси Р.Нолт, Канада Сенатининг Ташқи сиёсат ва халқаро савдо бўйича қўмитаси раиси Р.Андрейчук, Монреал шаҳрининг Халқаро муносабатлар бўйича бюроси директори Г.Нормандин, Канада экспортни ривожлантириш корпорациясининг халқаро бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Брюс Данлоп билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Канада мулоқотини янада ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг