Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2018 Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ТИВК 23-мажлисида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ТИВК 23-мажлисида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўзинбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 23-мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув арафасида ИҲТ Юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВК мажлисида иқтисодиёт, маданият, туризм, фан ва таълим соҳаларида минтақавий ҳамкорлик, жумладан ИҲТ Савдо битимини амалга ошириш доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Мжлис давомида Афғонистонга ёрдам дастури қабул қилинди ҳамда ташкилий масалалар, хусусан, ИҲТнинг янги раҳбарини тайинлаш ва янгиланган буджет тузилмаси кўриб чиқилди.

Тадбир якунига кўра Душанбе коммуникеси қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг