Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/02/2018 Ўзбeкистон дeлeгацияси Будапeшт шаҳрида минтақалараро учрашувда иштирок этди
Ўзбeкистон дeлeгацияси Будапeшт шаҳрида минтақалараро учрашувда иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

«Вишеград гуруҳи»да Венгрия раислиги доирасида таклиф этилган «В4 + Марказий Осиё» вазирлар форумида Венгрия, Полша, Словакия, Чехия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари турли соҳалардаги икки томонлама ва минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси чиқишида қайд этилганидек, мамлакатимиз мавжуд иқтисодий, интелектуал ва илмий-техникавий имкониятларни инобатга олган ҳолда «Вишеград гуруҳи» давлатлари билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни кенгайтириш тарафдоридир.

Мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ва чуқур ўзгаришлар олиб бориш, хорижий шериклар билан, аввало Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, кўп йиллик Афғонистон муаммоси нуқтайи назаридан минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан игари сурилган сиёсий кун тартибнинг асосий қисмлари билан учрашув иштирокчилари таништирилди.

Форумда делегациялар томонидан минтақалараро ҳамкорликнинг янги формати умумий шаклда қўллаб қувватланди.

Шу куннинг ўзида вазирлар форумида иштирок этган делегациялар раҳбарлари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан томонидан қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг