Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/10/2016 Ўзбeкистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбeкистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

100 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан Афғонистонга қўшни давлатларнинг вакиллари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган “Фаровонлик ва тинчлик учун шерикчилик” деб номланган форум иштирокчилари 2017-2020-йиларда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун кўмак, хусусан молиявий ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг