Ўзбекистон CAFA мусобақасининг гуруҳ босқичида Уммон, Туркманистон ва Қирғизистон билан учрашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий футбол жамоаси 2025 йилнинг 29 августидан 8 сентябрига қадар бўлиб ўтадиган CAFA Nations Cup турнирининг иккинчи мавсумида "А" гуруҳида иштирок этади.
Жарёб қуръаси натижаларига кўра, Темур Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичида Уммон, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши майдонга тушишади. Ўзбекистон термаси турнирдаги илк ўйинини 30 август куни Уммонга қарши ўтказади. Иккинчи учрашув 2 сентябрда Туркманистонга қарши бўлиб ўтади, гуруҳ босқичидаги сўнгги беллашув эса 5 сентябр куни Қирғизистонга қарши бўлади.
Шу билан бирга, "B" гуруҳида Эрон, Тожикистон, Афғонистон ва Малайзия терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари Тожикистон ва Ўзбекистондаги икки стадионда бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал баҳси Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилади ва CAFA Nations Cup иккинчи мавсуми ғолиби айнан шу ерда аниқланади.