Ўзбeкистон Бош Прокурори РФга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 29–30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15-мажлисида ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси Минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.