Ўзбекистон боксчилари Болгариядаги "Strandja" турнирида саккизта медаль қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси София (Болгария) шаҳрида бўлиб ўтган 76-халқаро "Strandja" турнирида муваффақиятли иштирок этиб, саккизта медаль қўлга киритди.
92 кг вазн тоифасида Турабек Ҳабибуллаев финалда Греция вакили Вагкан Нанитзаниан устидан ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
54 кг вазнда Шаҳзод Музаффаров Тимур Кабдешов (Қозоғистон) ни мағлуб этиб, чемпион бўлди. 57 кг да эса Хўжаназар Нортожиев финалда Залимхон Сулаймонов (Озарбайжон) устидан ғалаба қозониб, олтин медаль ютди.
80 кг вазнда Фазлиддин Эркинбоев финалда Ерассил Жакпеков (Қозоғистон) ни енгиб, чемпионликни қўлга киритди.
92 кг дан юқори вазнда Жаҳонгир Зокиров Ойбек Оралбай (Қозоғистон) ни мағлуб этиб, чемпионлик унвонига сазовор бўлди.
48 кг вазн тоифасида Беҳруз Холдоров финалда Эргунал Сабри (Болгария) га ютқазиб, күмуш медаль соҳибига айланди.
Жавоҳир Умматалиев (75 кг) ва Асилбек Жалилов (51 кг) бронза медали га эга бўлди.
Жами: 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали!