Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 02/02/2019 Ўзбекистон бокс федерацияси раисига биринчи ўринбосар сайланди
Ўзбекистон бокс федерацияси раисига биринчи ўринбосар сайланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Сир эмаски, бокс Олимпия ва Осиё ўйинларида Ўзбекистон учун кўплаб медаллар тақдим этувчи асосий спорт турларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда ўзбек боксчилари жаҳон ва қитъа миқёсида шов-шувли натижаларни қайд этиб келишмоқда. Аммо, эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик, ушбу зафарли юришни давом эттириш лозим. Бугун ташкил этилган ҳисобот-сайлов Конференцияси кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосарини сайлашдан иборат эди.

Конференцияда ушбу масъулиятли лавозимга Сакен Жетибаевич Полатов номзоди илгари сурилди. Маълумот учун, С.Полатов 1975 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. “Orient Finans Bank” бошқарув Кенгаши раиси. Бир неча йилдан буён спорт соҳасида, жумладан Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби тизимида фаолият олиб боради. Унинг қўл остида «Локомотив» жамоаси қисқа муддат ичида юртимизнинг етакчи жамоалардан бирига айланиб улгурди. Мазкур номзод Конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Шу тариқа, Сакен Полатов Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов ҳам сўзга чиқди ва бунгача қилинган ишлар, ютуқлар ҳақида гапирди. Эришилган натижалар билан тўхтаб қолмасдан, бундан кейин ҳам ушбу муваффақиятли юришни давом эттириш ҳақида гапирди.

Манбаа: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг