Валюта курслари 16/07/2025
$1 – 12778.12
UZS – 0.62%
€1 – 14931.23
UZS – 0.56%
₽1 – 164.01
UZS – 1.14%
Қидириш
Ўзбекистон 08/07/2025 Ўзбекистон БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгашига сайланди

Ўзбекистон БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгашига сайланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 июль куни Римда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгашининг 2028-2029 йилларга мўлжалланган аъзолигига сайловда Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта ушбу нуфузли орган таркибига бир овоздан сайланди.

Кенгаш географик тақсимотни ҳисобга олган ҳолда 3 йилгача муддатга сайланадиган 49 та аъзо давлатдан иборат. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида бюджет, ФАО дастурларини муҳокама қилади ва Конференцияга муҳим қарорлар ва тавсиялар беради.

Ўзбекистоннинг мазкур органга сайлангани Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган чуқур ўзгаришлар ва мамлакатимизнинг глобал жараёнлардаги роли ортиб бораётгани халқаро миқёсда эътироф этилганининг ёрқин ифодасидир.

ФАО Кенгашига аъзолик Ўзбекистон учун глобал қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат сиёсатини шакллантириш, меъёрий ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш, миллий ва минтақавий ташаббусларни тақдим этиш, шунингдек, лойиҳаларни илгари суриш ва қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишда кенг имкониятлар очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг