Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 17/09/2018 Ўзбекистон-Беларусь: парламентлараро ҳамкорликнинг янги босқичи
Ўзбекистон-Беларусь: парламентлараро ҳамкорликнинг янги босқичи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 14 сентябрь куни Сенатда Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Курмановнинг Беларусь Республикаси Президенти А.Лукашенконинг расмий ташрифи доирасида делегация таркибида мамлакатимизга келган Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси С.Рахманов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар беради.

Томонлар охирги йилларда мамлакатларимиз ўртасида самарали ҳамкорлик фаоллашганини таъкидладилар. Шубҳасиз, Беларусь Республикаси Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи давомида юксак даражада эришилган келишувлар ҳамкорликни амалий мазмун бойитди. Тадбиркорлар ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга бағишланган қўшма форум 230 миллион доллардан ортиқ миқдорда ўзаро фойдали икки томонлама шартномалар ва битимлар тузиш имконини берди.

Учрашувда таъкидланганидек, парламентлараро алоқалар ўтган даврда анча фаоллашган Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Томонлар икки мамлакат парламентлари юқори палатаси шафелигида ҳудудлар форумларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси ўртасида мунтазам равишда ҳудудлар форумларини ўтказиш тўғрисида меморандум имзоланди. Шундай қилиб, халқ вакиллари парламент дипломатияси ва назорати механизмлари ёрдамида икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлари томонидан эришилган келишувлар самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган ишларни биргаликда давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг