Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/04/2019 Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда илмий лабораториялар очади
O'zbekiston Belarus bilan hamkorlikda ilmiy laboratoriyalar ochadi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Беларусга илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, қўшма лабораториялар очишни таклиф қилди. Бу ва бошқа муҳим масалалар Беларусь Республика Кенгаши раиси Михаил Мясниковичнинг Тошкент делегацияси билан бўлган учрашувида муҳокама қилинди, деб хабар беради БЕЛТА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, Тошкент делегацияси Беларусга турли соҳаларда илмий алоқалар ўрнатиш учун ташриф буюрди. Ўзбекистон саноатга илмий-тадқиқот ишланмаларини самарали жорий қилиш тажрибаси катта қизиқиш билдирмоқда. “Ниятимиз, шу тажрибани ўрганиш, Ўзбекистон ва Беларусда қўшма лабораториялар, университетларда факультетлар очиш, иккала мамлакат технопарклари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишдир”, ­ деди вазир.

- Ўзбекистон учун Беларуснинг инновацион ривожланиш соҳасидаги тажрибаси, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқалар намунавийдир, - сўзида давом этди И.Абдураҳмонов.

Беларусь Республика Кенгашидаги учрашув чоғида муҳокама қилинган Беларусь-Ўзбекистон ҳудудларининг илк Форуми ҳам шунга қаратилади. Михаил Мясниковичнинг хабар беришича, Беларусь парламентининг юқори палатаси мазкур тадбирга фаол тайёргарлик кўрмоқда, бунинг учун ташкилий қўмита ҳам тузилди. Спикер шунингдек шартномалар базасини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишни таклиф этиб, илмий ҳамкорликни ривожлантириш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Республика Кенгаши раиси сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларнинг фаоллашганига эътибор қаратди. Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг 2018 йил сентябрь ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи мазкур ҳамкорликнинг янада ривожланишига йўл очди. Ташриф доирасида 19 та битим имзоланиб, спикернинг таъкидлашича, барча йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берувчи тезкор шартномавий имкониятлар очилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясига Тошкент вилоят ҳокими Ғуломжон Иброҳимов бошчилик қилиб, ташриф чоғида савдо-иқтисодий, инвестицион ва ҳудудий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг