Валюта курслари 17/01/2025
$1 – 12955.26
UZS – -0.05%
€1 – 13327.08
UZS – -0.28%
₽1 – 126.44
UZS – 0.33%
Қидириш
Туризм 18/01/2025 Ўзбекистон Австрияда ўтказилаётган халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Австрияда ўтказилаётган халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Австриянинг Вена шаҳрида ҳар йили январь ойида ўтказиладиган ва жаҳон турзмининг барча замонавий тенденцияларини ўзида акс эттирадиган энг йирик халқаро сайёҳлик тадбирларидан бири бўлган  “Ferien Messe Wien” сайёҳлик кўргазмасида иштирок этмоқда.

"Ferien-Мессе Wien” дам олиш ва саёҳат учун халқаро тадбир бўлиб, Австриядаги етакчи туризм кўргазмасидир.

Кўргазмада дунёнинг 80 мамлакатидан 800 дан ортиқ сайёҳлик бизнеси вакиллари иштирок этмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон делегацияси ҳам ушбу халқаро тадбирда миллий стенд билан қатнашмоқда. Кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари мамлакатимиз анъаналари, урф-одатлари ва бой маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Кўргазмада Ўзбекистоннинг иштироки Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Венадаги Элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Миллий стендда Ўзбекистон делегацияси номидан Туризм қўмитаси ходимлари, “Rocket Uzbekistan”, “Sonder Voyage”, “Global Tour” каби маҳаллий сайёҳлик компаниялари иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда оммалаштириш ва мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Кўргазма доирасида делегация ташриф буюрувчиларга мамлакатнинг ранг-баранг маданий томошалари ва ноёб анъаналарини тақдим этмоқда.

Халқаро кўргазма 2025 йил 19 январга қадар давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг