Жаҳон банки мамлакатларнинг аҳолиси сони бўйича 2015-йил якунларига кўра рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингга дунёнинг 217 мамлакати киритилди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2015-йил якунларига кўра 31,3 млн. аҳоли яшаган.
Эслатиб ўтамиз, 2014-йил якунларига кўра ҳам Ўзбекистон мазкур рейтингда 43-ўринни эгаллаганди. 2014-йил якунларига кўра Ўзбекистон аҳолиси 30,743 млн. нафардан иборат эди. 2015-йили Ўзбекистон аҳолиси 0,557 млн. нафарга кўпайди.
Қайд этамиз, мазкур рўйхатга дунёнинг 217 мамлакати киритилди. Биринчи ўринни 1,371 млрд. нафар аҳолиси билан Хитой эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (1,311 млрд. нафар аҳоли) бўлса, учинчи ўринни 321,419 млн. нафар аҳолиси билан АҚШ банд қилган.