Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 26/03/2018 Ўзбекистон Афғонистонга экспортини 3 млрд. долларга етказиши мумкин.
Ўзбекистон Афғонистонга экспортини 3 млрд. долларга етказиши мумкин.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Афғонистонга маҳсулот экспортини 3 миллиард долларга етказиши мумкин, дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонга 6,5 млрд. доллар миқдорида маҳсулот импорт қилинади, унинг фикрича, Ўзбекистон келажакда бу ҳажмнинг ярмини афғон бозорига етказиб бериши мумкин.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 2017 йилда 617 млн. долларни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 18,7 фоизга кўпдир. Ўзбекистоннинг Афғонистонга экспорт қилиш ҳажми ўтган йили 614,9 млн. долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон мамлакатлар ўртасидаги товар айланмасини 1,5 млрд. долларга етказишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг