Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 20/01/2016 Ўзбекистон 674,6 млрд. сўмлик медицина маҳсулотлари ишлаб чиқарди
Ўзбекистон 674,6 млрд. сўмлик медицина маҳсулотлари ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аҳолини сифатли дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, медицина саноати корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши учун имконият яратди.

2015-йилнинг январь-декабрь ойларида медицина саноати корхоналари томонидан 674,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 128,9%ни, тармоқнинг саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 0,7%ни ташкил қилди (2014 йил январ-декабрида- 0,6%).

Ҳисобот даврида, 2014-йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан, тармоқдаги йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қўйидаги маҳсулот турлари бўйича оширилди: товарларни транспортда ташиш ёки қадоқлаш учун шиша ампулалар – 2,8 мартага, провитаминлар, витаминлар ва уларнинг ҳосилалари – 2,3 мартага, таркибида гормонлар ёки антибиотиклар бўлмаган медикаментлар – 1,3 мартага ва бошқалар.

Медицина маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри (тармоқнинг умумий ҳажмидаги улуши 56,4%) ва Тошкент вилояти (20,4%) корхоналари хиссасига тўғри келади.

Тармоқнинг кичик тадбиркорликка кирадиган корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 2014-йилнинг 12 ойига нисбатан 1,4 мартага ошишига эришилди, уларнинг медитсина саноати тармоғи умумий ҳажмидаги улуши 64,3 %га тенг бўлди.

Ҳозирги вақтда республикада тармоқнинг 267 та корхонаси фаолият кўрсатмоқда, улардан 64 таси 2015-йил давомида ташкил қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг