Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида 29,5 минг тонна янги узум экспорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–июль ойлари давомида Ўзбекистон 12 та давлатга 29,5 минг тонна янги терилган узум экспорт қилди. Экспорт умумий қиймати 24,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт 14 минг тоннага кўпайган.
Энг йирик ҳажмдаги узум қуйидаги давлатларга етказиб берилди: Россия — 20 минг тонна, Қозоғистон — 7,3 минг тонна, Қирғизистон Республикаси — 1,4 минг тонна, Беларусь — 742 тонна, Озарбайжон — 41 тонна.
Бошқа давлатларга 47 тонна узум экспорт қилинди.