Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 30/09/2022 Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди. 

Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (GFSI) нинг рейтинги Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Corteva Agriscience кўмагида ҳар йили қайтадан тузилади. 2022-йилнинг 20-сентябрида нашр этилган GFSI -2022 индекснинг ўн биринчи нашри ҳисобланади.

GFSI озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, дунёдаги 113 та мамлакатнинг табиий ресурслари ва барқарорлигига оид масалаларни кўриб чиқади.

Таҳлил натижаларига кўра, 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон ўн икки поғона кўтарилди ва 2022-йилда 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. 

Шу тариқа, Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон «Иқтисодий фойдалана олиш имконияти» категорияси бўйича 18 поғона, «Сифат ва хавфсизлик» категорияси бўйича 3 поғона, «Барқарорлик ва мослашиш» категорияси бўйича 36 поғона кўтарилди.

Келгусида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш учун ички бозорда озиқ-овқат таклифини ошириш, импорт маҳсулотларини диверсификация қилишни таъминлаш, соғлом овқатланиш бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировка қилишни жорий этиш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг