Ҳозирги даврда “Ўзбекенгилсаноат” ўз маҳсулотларини дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилмоқда, улар орасида МДҲ мамлакатлари, Европа, ХХР, АҚШ, Канада, БАА ва бошқалар.
Ўтган йили янги бозорлар кашф қилинди – Лихтенштейн, Мавритания, Покистон, Грузия, Хорватия, Нигерия ва бошқалар.
Бундан ташқари Ўзбекистондаги текстил корхоналарининг хорижда 40 дан ортиқ савдо уйлари ташкил этилган, бу эса ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун хорижда шериклар топишда жудаям муҳимдир.