Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг дорий йилнинг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинишича, иқтисодиётнинг реал секторида, акциядорлик компаниялар, уюшмалар, йирик иқтисодий корхоналарида технологияларини жорий этиш бўйича Давлат раҳбарияти қарорлари асосида ҳозирда умумий ҳажми 336 млрд. сўмга тенг ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда умумий қиймати 62,4 млрд. сўмга тенг 81 та лойиҳа амалга оширилди, дея хабар берилди Ҳайъат йиғилишида.
Йиғилишда маълум қилишича, 2016-2018 йиллар давомида бу йўналишда умумий қиймати 1,1 триллион сўмга тенг 89 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.