Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон $1,55 миллиардлик табиий газ импорт қилди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўпдир, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги.
2024 йил ноябрь ойида табиий газ харид қилиш ҳажми $186 миллионни ташкил этди.
Газ импорти ойма-ой қуйидагича тақсимланди: январь — $35,6 миллион, февраль — $131,1 миллион, март — $193,6 миллион, апрель — $102,6 миллион, май — $108,4 миллион, июнь — $166,3 миллион, июль — $174,2 миллион, август — $168,3 миллион, сентябрь — $126,3 миллион ва октябрь — $87 миллион.
Шунингдек, шу даврда нефть ва нефт маҳсулотлари импорти ҳам ортиб, $1,8 миллиарддан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 30,6 фоизга кўпдир.
Нефть ва нефт маҳсулотларининг экспорти 76,7 фоизга ўсиб, $525,3 миллионни ташкил этди, газ экспорти эса 16,5 фоизга ошиб, $593,4 миллионга етди.