Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 18/02/2016 «Ўзбекинвест» ISO 9001:2015 бўйича қайта сертификатланди
«Ўзбекинвест» ISO 9001:2015 бўйича қайта сертификатланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корхоналари ва ташкилотлари, балки умуман давлатнинг иқтисодий манфаатлари диққат марказида. Республика раҳбарияти томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги ташкилотларда халқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Сифатни бошқаришнинг етакчи ғоялари ва замонавий усулларини миллий корхоналар томонидан амалга татбиқ этилишига қаратилган ҳатти-ҳаркатларни бирлаштириш муҳим зарурат ҳисобланади.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ўзбекистондаги корхоналар орасида биринчи бўлиб ISO 9001:2015 янги стандарти бўйича қайта сертификатланди. «Ўзбекинвест» компаниясини қайта сертификатлаштириш Швейцариянинг SGS сертификатлаш органи томонидан амалга оширилди. SGS компанияси инспекция хизматлари, экспертиза, синовдан ўтказиш ва сертификатлаштириш соҳасида жаҳонда етакчи ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини бошқариш «Ўзбекинвест» компаниясида 2004 йилда жорий этилган. Бу компанияга сифатга содиқликни намойиш қилиш, мижозлар талабларини максимал даражада қаноатлантиришга интилиш ва ўз фаолиятини доимий яхшилаб бориш имкониятини бермоқда. Мижозлар фикрини ўрганиш хизмат кўрсатишни яхшилаш, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва модернизация қилишга ёрдам беради.

«Ўзбекинвест» компанияси ташқи маслаҳатчиларни жалб этмасдан ўз кучи билан ISO 9001:2015 янги стандарти версиясига ўтишни таъминлади. Стратегик режалаштириш жараёнидан тортиб суғурта даъволарини кўриб чиқиш жараёнигача Компаниянинг барча бизнес жараёнларидаги турли қалтисликлар таъсирини баҳолаш ва камайтириш имконини берувчи тегишли тартиблар ишлаб чиқилди ва Компания фаолиятининг барча босқичларидаги қалтисликларни баҳолаш тизими жорий этилиб, ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ ходимларнинг ўқиши ташкил этилди. ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ, «Ўзбекинвест» компаниясининг ташқи ва ички контексти батафсил ўрганиб чиқилди ва компанияни янада ривожлантириш имкониятлари белгилаб олинди.

ISO 9001:2015 стандарти янги версияси бўйича «Ўзбекинвест» компанияси сифат менежменти тизимининг қайта сертификатлаштирилиши тақдим этилаётган хизматлар сифатининг Компания томонидан ривожланиш, рақобатбардошликнинг стратегик асоси, республика суғурта бозорида етакчилик, суғурта фаолияти самарадорлигини ошириш, мавжуд молиявий, техник ва кадр ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва Компания бошқаруви тизимини оптималлаштириш сифатида қаралаётганини тасдиқлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг