Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 23/08/2016 “Ўзбекинвест” ЭИМСК I ярим йилликда 36,5 млрд. сўмлик мукофот тўплади
“Ўзбекинвест” ЭИМСК I ярим йилликда 36,5 млрд. сўмлик мукофот тўплади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида жами йиғилган суғурта мукофотлари 36,5 млрд. сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўпдир.

Компания маълумотларига кўра, олинган суғурта мажбуриятлари 24,1 трлн. сўмни (ўсиш кўрсаткичи 39,5 фоиз) ташкил этди.

Ҳисобот даврида 7,1 млрд. сўмлик (ўсиш кўрсаткичи 22,8 фоиз) суғурта қопламалари тўлаб берилган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан жами 87 мингдан ортиқ суғурта шартномлари имзоланиб, ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,4 фоизни ташкил этмоқда.

2016-йил иқтисодий дастурининг муҳим устувор йўналишлари бўйича компанияда тизимли ишлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида республиканинг 2016-йилдаги Инвестиция дастурига киритилган 46 та лойиҳага умумий қиймати 15 трлн. сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг