Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 07/09/2017 «Ўзбекинвест» августда қарийб 1 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди
«Ўзбекинвест» августда қарийб 1 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Суғурта даъволарини тезкор ва сифатли кўриб ҳамда қопламаларни мижозларга ўз вақтида тўлаб бериш «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мижозлардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда суғурта даъво аризалари асосида жорий йилнинг август ойи давомида Компания тизимида 331 та суғурта ҳодисаси бўйича 950 млн. сўм ҳажмидаги суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Амалга оширилган суғурта қопламаларининг 52 фоизи юридик шахсларга тўлаб берилган бўлса, 48 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Агар фақат август ойида тўлаб берилган айрим суғурта қопламаларига мурожаат қилсак, содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан берилган даъво аризаларини кўриб чиқилиши натижасида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича етказилган зарарларни қоплаб бериш учун электр тармоқлари соҳасида Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи корхонага 53 млн. сўм, Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик субъектларига 30 млн. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Шунингдек, жорий йил бошидан буён «Ўзбекинвест» компанияси ўз мижозларига жами 11 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берган. «Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг