Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 18/02/2022 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 2022-2026 йилларда жами 868 МВт қувватлар ишга туширилади
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 2022-2026 йилларда жами 868 МВт қувватлар ишга туширилади

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, 2022-2026 йилларда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ жами 868 МВт бўлган қўшимча ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. 

Дастурга кўра, 15 та янги гидроэлектр станцияларни (ГЭС) қуриш ва 5 та мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ҳисобига йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади.

Жумладан:

2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қўшимча 173 МВт қувват яратиш бўйича 7 та;

2023 йилда Тошкент вилоятида 1 та ГЭС модернизациясини якунлаш ҳамда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида жами қуввати 29 МВт бўлган 2 та;

2024 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 1 та ГЭС модернизациясини якунлаш ҳамда жами қуввати 122 МВт бўлган 4 та;

2025-2026 йилларда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами қуввати 544 МВт бўлган 4 та ГЭСларни ишга тушириш режалаштирилган. 

Мазкур лойиҳаларни ишга тушириш орқали «яшил иқтисодиёт» технологияларини гидроэнергетика соҳасида фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг