Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 27/07/2024 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ жорий 2024 йилда ҳам жаҳонда етакчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлигининг «BB-» барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди.

Маълумки, жорий йилда берилган рейтинг ўтган йилнинг молиявий таҳлили натижалари, яъни 2023 йилнинг натижалари сарҳисобига берилган баҳо ҳисобланади. «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари мустаҳкам ўсиб бораётганига балки бизнес стратегиясининг самарадорлигига ҳам амин бўлди.

Жамият кредит рейтингини бир неча йиллардан буён барқарор даражада сақлаб келаётганлиги нафақат унинг инвестицион муҳити жозибадорлиги ва бошқарувдаги самарадорлигига боғлиқ, балки Жамиятнинг кредит елкасини (target laverage), яъни Жамиятнинг қарздорлик(кредит)ларини солиқ, фоиз ва эскириш ҳаражатларигача бўлган соф фойдага нисбати керакли даражада бўлганлиги ҳам инобатга олинган. Ушбу кўрсатгич ҳозирги кунда 2.5x даражада эканлиги кредит рейтингини сақлаб туришда асосий манба эканлигини таъкидлаш жоиз.

Мазкур рейтинг даражаси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга биринчи ўзбек ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитиб бормоқда. Мазкур рейтинг, келгусида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилиш имкониятини беради.

Ҳозирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш, яъни давлат кафолатисиз кредит шартномалар тузиш бўйича Хитой Халқ Республикасининг «Bank of China» ва «CITIC» банклари билан ҳамда Америка қўшма штатларининг халқаро тараққиёт агентлиги «USAID»нинг грант маблағларини жалб қилиш учун музокаралар олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг