Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 31/07/2023 “Ўзавтосаноат” AЖ: 2023 йилнинг I ярми якунлари сарҳисоб қилинди
“Ўзавтосаноат” AЖ: 2023 йилнинг I ярми якунлари сарҳисоб қилинди

“Ўзавтосаноат” AЖ: 2023 йилнинг I ярми якунлари сарҳисоб қилинди

Биринчи ярим йилликда “Ўзавтосаноат” AЖ тизимида янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 3000 та янги ишчи ўрни яратилди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши енгил автомобиллар бўйича қарздорликни 2 баробарга қисқартириш имконини берган бўлса, давлат бюджетига тўланадиган солиқ тўловлари миқдори 3,4 триллион сўмга етказилди.

Экспорт ҳажмининг оширилиши мамлакатга валюта тушумини келтирувчи асосий омил эканлигини англаган ҳолда, “Ўзавтосаноат” тизим корхоналари томонидан 307,3 миллион доллар миқдоридаги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорт қилинди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40%га ошганини англатади. Қолаверса, 2023 йилнинг биринчи ярмида импортни қисқартириш дастурининг амалга оширилиши натижасида импорт 71,7 миллион долларга қисқарди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг