Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 25/04/2016 Ўсмирларимиз БААда йиғин ўтказади
Ўсмирларимиз БААда йиғин ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа май ойининг илк ҳафтасида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади. Дубай шаҳрида бўладиган ушбу йиғин доирасида ўзбекистонлик ўсмирлар Бирлашган Араб Амирликлари ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Ўртоқлик учаршувларининг дастлабкиси 5 май куни бўлиб ўтса, иккинчи ўйин 7 май санасига режалаштирилган. Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 18:05да старт олади.

Таъкидлаш керакки, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ушбу терма жамоа қитъа чемпионатига тайёрларлик доирасида Тошкентда икки бор йиғин ўтказиб улгурди. Дастлаб жамоа “Sport for tomorrow” турнирида иштирок этиб, Япония, Эрон ҳамда Туркманистон терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказган бўлса, иккинчи йиғин давомида Польша ўсмирларига қарши икки назорат ўйинида майдонга тушди.

Маълумот учун, 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида, Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 мамлакати ўсмирлари иштирок этади.

Ушбу турнир саралаш баҳслари давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб, “А” гуруҳи ғолиби сифатида қитъа биринчилигига йўл олганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг